Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нотариуслар ва ФҲДЁ хизматлари учун ҳақ тўлаш қулайлашади

18.07.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги «Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 540-сон қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, нотариал хизматлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив ахборот-коммуникация воситалари, шу жумладан банкомат, терминал, инфокиоск ва мобиль иловалар жорий қилинади.

 

Тижорат банклари нотариуслар ва ФҲДЁ органлари ундирадиган ҳамда банкларнинг нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассалари орқали тушаётган давлат божи тўловлари суммасининг бир фоизи миқдорида мукофот оладилар.

 

Шунингдек нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари биносида махсус кассалар ва тўлов пунктлари очилганлиги учун тижорат банклари ва тўлов пунктлари агентлик тармоқлари ижара тўлови, коммунал ва эксплуатацион хизматлар тўловларидан озод қилинади, коммунал ва эксплуатацион хизматлар харажатлари кейинчалик адлия органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари маблағлари ҳисобига қопланади.

 

Банкларга қуйидагилар тавсия этилди:

  • нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассалар иш режимини тегишли равишда нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари иш режими билан мувофиқлаштириш, шунингдек уларни банк пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозлаш;
  • нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассаларнинг юқори тезликдаги жаҳон Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум