Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Олти йиллик солиқ қарзи учун уч йиллик даъво муддатини қўллаш мумкинми Ўзбекистон Олий суди солиқчилар томонидан ишлаётган пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ЖШДСни қўшимча ҳисоблаш ҳақидаги нормани бекор қилди ПФ-175 бўйича солиқ имтиёзлари: рейтинг, меҳмонхоналар, стартап инвесторлар ва туроператорлар

Нотариусларни молиялаштириш қисқартирилди

21.02.2017

Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарори (рўйхат рақами 2168-1, 2017 йил 14 февраль) билан Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.

Хусусан, нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш манбаи ҳисобланадиган ажратмалар миқдорига тузатишлар киритилди:


  • нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан 10% миқдоридаги ажратмалар (илгари – 15%);
  • нотариал идоралар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар кўрсатилганлиги учун тушумлар;
  • герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи (илгари – герб йиғимининг барча суммаси) – гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек нотариал идоралари ва нотариал архивларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтириш билан;
  • Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.  

 

Ҳужжат айрим бошқа ўзгартиришларни ҳам сақлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 20.02.2017 йилдаги 7-сонида эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

 

.

Валюталар курси

2026-10-24
  • USD:11838.92 (+0.00) сум
  • EUR:13248.94 (+0.00) сум
  • RUB:147.05 (+0.00) сум