Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нотижорат ташкилотлар 2018 йилдан ЯСТ тўлашга ҳақли

05.01.2018


Тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар оладиган нотижорат ташкилотлар солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқига эга бўлишди.

 

Қонунчилик нотижорат ташкилотларга устав мақсадларига зид бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат беради. Бунда 2017 йилда улар ходимлар сонидан қатъи назар умумбелгиланган солиқларни тўлашлари шарт эди. Уларда соддалаштирилган солиқ солиш тизимини қўллаш ҳуқуқи йўқ эди, чунки белгиланишига кўра нотижорат ташкилотлар бизнес субъектлари ҳисобланмайди. Амалда пуллик хизматлар кўрсатадиган ННТлар бизнес тузилмаларига қараганда анча камроқ қулай солиқ шароитларида бўлган.

 

29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорига мувофиқ ННТларга нисбатан бундай адолатсизлик бартараф этилди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар қисмида уларга солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи берилди: умумбелгиланган ёки соддалаштирилган. 2018 йил 1 январдан бошлаб улар ходимлар сонидан қатъи назар ЯСТ тўлашга ўтишга ҳақли.

 

Мазкур солиқни тўлашга ўтиш учун нотижорат ташкилотлар солиқ солиш тизими ўзгартирилаётган чоракнинг 10-санасидан кечиктирмай солиқ хизматини хабардор этишлари даркор.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум