Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тошкентда фаолият туринингиз учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керакФойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартибиҚандай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради

ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар белгиланмоқда

05.07.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2023 йилдаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантиришга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 262-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қатор низомлар тасдиқланмоқда, жумладан:

  • Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
    • Ҳужжат жами 30 та энг яхши лойиҳани молиялаштиришни назарда тутади. Танлов ҳар йили июль–август ойларида ўтказилади;
  • Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
    • Биринчи ўрин учун БҲМнинг 50 баравари, 2-ўрин учун 40 баравари ва 3-ўрин учун 30 баравари миқдорида рағбатлантириш белгиланмоқда;
  • ОАВ ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий  ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом.
    •   Ҳужжат ОАВда камида 1 йил давомида ишлаб келаётган ходимларнинг хорижий тилларни  (инглиз,немис, француз, испан, араб ва хитой) ўрганиш ва имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатларининг 50%, бироқ БҲМнинг 15 бараваридан ошмаган қисмини компенсация қилишни назарда тутади. Бунинг учун ходим В2 ёки ундан юқори даражада сертификатни қўлга киритиши лозим.
  • Жисмоний шахслар томонидан даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига электрон тарзда обуна бўлиш ҳамда даврий босма нашрлар учун обуна харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби тўғрисидаги низом.
    • Ҳужжат болаларга мўлжалланган даврий босма нашрлар учун  обуна нархининг 20% миқдорини, бошқа турдаги нашрларга обуна нархининг 10% миқдорини қоплаб беришни назарда тутмоқда;
  • Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклларини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом.
    • Низом билан энг яхши 20 та лойиҳани аниқлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби белгиланмоқда

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.



.

Валюталар курси

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг