Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ободонлаштириш ходимлари узоқ муддатли хизмати учун мукофотланади

15.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 267-сон қарори билан қатор қонуности ҳужжатларига пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ишини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар киритилди.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, пойтахтдаги туманлар, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари-шаҳарлар, шунингдек  вилоят бўйсунувидаги (Қорақалпоғистонда – республика бўйсунувидаги) шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига ободонлаштириш тармоғида узлуксиз умумий стаж (узоқ муддатли хизмати учун) учун ҳар чоракда мукофот берилади. У қуйидаги миқдорда ҳисоблаб ёзилади:

 

Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш

ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш

соҳасидаги узлуксиз иш стажи

Узоқ муддатли хизмати учун мукофот

миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф

ставкасига нисбатан коэффициент

1 йилдан 3 йилгача

0,3

3 йилдан 5 йилгача

0,6

5 йилдан 10 йилгача

0,8

10 йил ва ундан кўп

1,0

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг ихтисослаштирилган бошқармалари ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16