Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПҚ–2844 Қарори билан янги рўйхатдан ўтган юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш механизми соддалаштирилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Оилавий корхоналар кредит таъминоти ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади
Оилавий корхоналар кредит таъминоти ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади
27.03.2017
Микрокредитлаш шартлари қуйидагича:
- ЭКИҲнинг 20 баробаригача – фаолиятни амалга ошириш учун олинган товарларнинг гаров сифатидаги таъминоти билан;
- ЭКИҲнинг 60 баробаригача – қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъминот турлари билан бир қаторда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги асосида;
- ЭКИҲнинг 100 баробаригача – узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган ҳудудларда Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан.
Бундан ташқари, 1.01.2021 йилгача рўйхатдан ўтган ва алоҳида фаолият турлари билан шуғулланадиган тадбиркорлар микрокредитларни расмийлаштиришда (ЭКИҲнинг 20 ёки 60 баробаригача) 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловларидан озод этилади.
Аммо улар давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан 12 ой ичида тугатилса ёки 3 ёхуд ундан кўп ой муддатга фаолиятини тўхтатса, фаолият кўрсатган даври учун қатъий белгиланган солиқларни тўлайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кредит ҳисобидан сотиб олинадиган қорамол, қўй-эчки, қуён, парранда, балиқ, асалари уяси, мевали дарахт ва ток кўчатлари, уруғ, минерал ўғит, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, маиший техника, ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа товарларни ҳеч қандай чекловларсиз нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан етказиб беришни ташкил этишга кўмаклашиш топширилди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди
- Халқ банки ва Микрокредитбанк 2023 йилгача солиқлардан озод қилинди
- Навоий вилоятида бизнес солиқлардан 2028 йилгача озод этилди
- Кичик саноат корхоналарида бизнесга юридик хизмат кўрсатилади
- Корпоратив пластик карта универсал бўлади
- 2017 йил 1 октябрдан заргарлик буюмларини лицензиясиз ишлаб чиқариш ноқонуний бўлади
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»