Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Олиб чиқилаётган қимматбаҳо металлар ҳақидаги маълумотлар махсус тизимга киритилади.

24.09.2024

Рус тилида ўқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирининг  “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (19.09.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 2606-7).

 

Жисмоний шахслар томонидан йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда республикадан олиб чиқиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ҳажмлари божхона органларининг ахборот тизимида ҳисобга олинади.

 

Божхона қўмитаси ҳар ойда мазкур маълумотларни Статистика агентлигига тақдим этиб боради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев