Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олиб кирилаётган балиқ омухта озуқаси божхона тўловларидан озод этилди

07.02.2018

 

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «2018 йилда балиқ маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3505-сон қарори қабул қилинди.  

 

2018 йилги рақамлар

 

Тасдиқланган прогноз параметрларига мувофиқ, жорий йилда 150 минг тонна балиқ етиштириш, 7 та инкубация цехи очиш, умумий майдони 84 гектарлик сунъий сув ҳавзалари, 3 мингдан ортиқ сақлаш мосламаси ва 13 та ёпиқ сув таъминоти циклига эга қурилмани ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Ушбу мақсадлар учун 186 минг тоннадан ортиқ омухта ем ва 26 минг тонна минерал ўғитлар етказиб берилади («Ўздонмаҳсулот» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ уларни ишлаб чиқаришга доир топшириқ олдилар). Бундан ташқари, умумий қуввати 8850 тоннани ташкил этадиган балиқ маҳсулотларини қайта ишловчи ва сақловчи 23 та цехни қўшимча равишда ташкил этиш назарда тутилмоқда.   

 

Омухта озуқа олиб кирсангиз – имтиёзлар, асбоб-ускуналар – лизингга

 

ТИФ ТНнинг 2309 90 коди бўйича балиқ омухта озуқалари (экструдаланган, бошланғич, маҳсулдор) 1.01.2020 йилгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

 «Ипотека-банк» АТИБга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг буюртманомаларига кўра балиқчилик хўжаликларига лизинг компаниялари орқали зарур асбоб-ускуналар, махсус транспорт ва замонавий техника, интенсив технологиялар бўйича балиқ етиштириш учун сақлаш мосламалари етказиб берилишини ташкил этиш тавсия қилинди.

 

Хорижий инвестициялар ва мутахассислар амалга оширишда ёрдам берадилар

 

Режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш учун мамлакатимизда ХТТБ ва ХТА иштирокида амалга оширилаётган «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳаси маблағлари жалб этилади.

 

Хитой, Вьетнам, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан тажрибали мутахассислар таклиф этилади. Ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва соҳа ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун илғор хорижий балиқчилик технологиялари жорий этилади.

 

Балиқчилик бўйича мутахассислар сиртқи шаклда тайёрланади

 

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус филиалида балиқчилик таълим йўналишлари бўйича сиртқи бўлимлар очилади. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига иқтисодиёт ва молия вазирликлари, шунингдек ОЎМТВ билан биргаликда масалани ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 6.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум