Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (ФТРМҚ), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 13.10.2015 йилда 2717-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига (Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2009 йилдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.
Демак, масалан, лавозим маошлари миқдори оширилди:
|
Олдин |
Ҳозир |
институт директори (профессор) |
1 830 235 |
2 013 259 |
кичик илмий ходим (фан номзоди) |
1 290 160 |
1 419 176 |
тажриба орттирувчи тадқиқотчи |
1 018 400 |
1 120 240 |
Бюджет маблағлари ҳисобига илмий ишлар олиб борувчи муассасаларга 2015 йил 1 сентябрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг иш ҳақларини ўзгаришларни ҳисобга олиб қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилди.
Ҳужжат Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2009 йилдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида қабул қилинди. Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 19 октябрдаги 41-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.