Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олимларга гонорар тўланади ва санаторийга йўлланма берилади

14.08.2017

 

Бу Президентнинг ПФ-5146-сон фармони билан кўзда тутилган. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида тақдим этилган.

 

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб қайта тузилган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг илмий ходимларига ойлик гонорар тўланади (ЖШДС ундирилмасдан):

 

  • ҳақиқий аъзоларига – 10 ЭКИҲ;
  • мухбир аъзоларига – 7 ЭКИҲ.

 

Шунингдек, кўрсатилган илмий ходимлар бир нафар кузатувчи шахс билан бирга бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

 

У Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги (Россия Федерацияси) “Ўзбекистон” курорт-соғломлаштириш АОнинг санаторийларига тақдим этилади.

 

Йўлланма қиймати Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-15
  • USD:12710.95 (+0.00) сум
  • EUR:13718.93 (+0.00) сум
  • RUB:139.06 (+0.00) сум