Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олимпия чемпиони тренерига – 20 минг доллар мукофот пули

07.11.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 878-сон «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан:

  • Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш;
  • Юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш;
  • Олимпия ва Паралимпия ўйинлари голиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш чора-тадбирлари Президентининг 10.08.2017йилдаги ПҚ–3196-сон қарорида белгиланган эди.


Олимпиячиларга тўловлар


Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар – Ўзбекистон фуқаролари аризалари қондирилган тақдирда қуйидаги миқдордаги тўловларни ҳар ойда олишади:

  • олтин медаль учун – ЭКИҲнинг 10 баравари;
  • кумуш ва бронза медаллари учун – ЭКИҲнинг 5 баравари.

 

Тўловларни олиш учун спортчилар ҳар йили 1 декабрга қадар Давлат спорт қўмитасига белгиланган шаклдаги ариза, паспорт нусхаси ҳамда Ўйин ғолиби ёки совриндорнинг дипломи нусхаларини топширишлари зарур. Спортчиларнинг аризалари Давлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Тўловлар Комиссия тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

 

Тўловлар қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

  • Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилганда ёки спорт мусобақаларида бошқа давлат номидан иштирок этганда;
  • Бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилганда;
  • суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилганда;
  • спортчи вафот этганда.

 

Тренерларга тўловлар


1.01.2018 йилдан бошлаб нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган спортчиларнинг тренерларига бир марталик пул мукофотлари берилади (қуйидаги жадвалга қаранг).   


Тренер тарбияланувчиси ғолиб ёки совриндор бўлган мусобақалар тури

 Медаль тури

 Мукофот миқдори (АҚШ доллари[1]

 

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари

Олтин медаль

20 000

Кумуш медаль

15 000

Бронза медали

10 000

 

Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионатлари

Олтин медаль

6 000

Кумуш медаль

3 000

Бронза медали

1 500

 

Осиё ва Паросиё ўйинлари

Олтин медаль

2 500

Кумуш медаль

1 500

Бронза медали

1 000

 
 
Маълумот учун: мазкур низом доирасидаги тўловларга ЖШДС солинмайди. 

 

Олимпиячиларни санаторийларда соғломлаштириш

 

Олимпия ва паралимпия ғолиблари ҳамда совриндорлари ҳар йили ўзларига қулай бўлган вақтда Ўзбекистон санаторийларида соғломлаштириш курсларидан бепул ўтишлари мумкин. Бунинг учун улар 1 сентябрга қадар Давлат спорт қўмитасига қуйидагиларни топширишлари зарур:

  • белгиланган намуна бўйича ариза;
  • паспорт ва Ўйинлар ғолиби ёки совриндори дипломлари нусхалари.

 

Соғломлаштириш йўлланмалари даволаш-профилактика муассасалари томонидан спортчини бепул диспансеризациялаш натижасига кўра аниқланади. Бунда спортчиларга "стандарт" ётоқхоналардан жой берилади. Қўшимча хизматлар – ўз ҳисобидан. Низомда спортчиларни санаторийга йўналтиришнинг батафсил схемаси келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 31.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  




Ленара Хикматова.

 


[1] Мазкур тўловлар хорижий валютада олувчининг депозит ҳисоб-рақамига туширилади. Олувчига пуллар хорижий валютада берилади.  

 

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19