Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олимпия ўйинлари ғолибларига мукофотлар миқдори аниқланди

15.02.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 14.02.2022 йилдаги “Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-127-сон қарор имзоланди.

 

2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

  • олтин медаль учун - $200 000;
  • кумуш медаль учун - $100 000;
  • бронза медаль учун - $50 000.

 

Бунда мазкур харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Транспорт вазирлигига Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва авиачипта) транспорт харажатларига 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 сентябрга қадар чегирмалар жорий этиш топширилди.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи учун лицензияни қўлга киритишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон спортчиларига зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)ларига ажратилган пул маблағларидан оқилона, тежамкор, самарали ва мақсадли фойдаланилганлиги ҳақида ҳар чоракда уларнинг ҳисоботини эшитиб бориш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16