Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олий ҳарбий таълим муассасасида ишлаш учун пенсионерга ҳужжатлар пакети зарур

07.08.2017


Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарори (рўйхат рақами 2901, 2017 йил 24 июль) билан Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.02.2017 йилдаги ПФ-4960-сонЎзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг пенсионерларини ижтимоий муҳофаза қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Қуролли кучлар академияси, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитувчи ва илмий ходим сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга ишловчи пенсионерлар жумласига киритилган. Батафсил – бу ерда.

 

Бу муҳим! Қабул қилинган ҳужжат фақат Мудофаа вазирлигининг  олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда – ОҲТМ) татбиқ этилади.

 

Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари ОҲТМларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин.

 

Илмий ходим ва ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Бунда илмий даража ва илмий унвонга ҳамда чуқур касбий билим ва тажрибага эга бўлган номзодларга устунлик берилади.

 

Танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган пенсионерлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан 1 ой муддат ичида зарур ҳужжатларни топшириши лозим. Зарур ҳужжатлар рўйхати:

  • ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • пенсия гувоҳномаси нусхаси;
  • Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;
  • белгиланган шаклда тўлдирилган сўровнома;
  • таржимаи ҳол;
  • олий маълумот тўғрисидаги дипломининг нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси (мавжуд бўлса);
  • тегишли илмий даражаси ҳақидаги дипломнинг нусхаси (мавжуд бўлса);
  • тегишли илмий унвони ҳақидаги аттестатнинг нусхаси (мавжуд бўлса);
  • илмий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса);
  • илмий ишлар ҳамда ихтироларга тегишли ҳужжатлар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса).

 

Пенсионерлар юқорида кўрсатилган лавозимларга олий ҳарбий таълим муассасаларининг раҳбари томонидан тайинланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум