Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ким ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиши мумкин Бекор туриб қолишдан кўрилган зарарларни қандай ҳисобга олиш керак Ходим жиноий жавобгарликка тортилса Айланма-сальдо қайдномаси маълумотларини қандай текшириш керак

Олий суд раҳбарияти сайланди

30.05.2017


Олий Мажлис Сенатининг 27.05.2017 йилдаги қатор қарорлари билан Олий суд раҳбариятининг  шахсий таркибига ўзгартиришлар киритилди.

 

Илгари Олий хўжалик суди раиси бўлиб ишлаган Козимджан Фазилович Камилов Олий суд раиси бўлди (судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, раис лавозимида - 5 йил муддатга).

 

Қуйидагилар Олий суд раиси ўринбосарлари этиб сайланди:

 

Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси (муддатсиз даврга);

Баходир Акбаралиевич Дехқанов – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси  (5 йил муддатга);

Бахтиёр Турсинматович Исаков – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси (10 йил муддатга).

 

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси 31.05.2017 йилда маълум бўлиши кутилмоқда.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

.

Валюталар курси

2025-10-07
  • USD:12022.90 (+0.00) сум
  • EUR:14025.92 (+0.00) сум
  • RUB:144.75 (+0.00) сум