Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олмалиқда Москва пўлат ва қотишмалар институтининг филиали очилади

15.05.2018

Президентнинг 11.05.2018 йилдаги «Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори чиқарилди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.

Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган:
•    республиканинг ишлаб чиқариш-саноат тармоғи учун муҳим илмий- технологик вазифаларни ҳал қилишга қодир юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;
•    металлургия, кончилик иши ва саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;
•    мутахассислар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;
•    муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
•    таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш-саноат фаолияти билан узвий интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш;
•    педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;
•    таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Филиал Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг (бундан кейин – «МИСиС» МТТУ) алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Мазкур олий таълим муассасаси кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, таълимнинг келишилган асосий йўналиш(мутахассислик)лари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади.

Филиалда ўқитиш Ўзбекистон давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда «МИСиС» МТТУ томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилади.

Абитуриентларни қабул қилиш ва Филиал битирувчиларининг аттестацияси «МИСиС» МТТУ томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Филиалга 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатдаги таълимнинг кундузги шакли бўйича қабул квотаси жами 150 киши, жумладан:
•    «Кончилик иши» таълим йўналиши бўйича – 75 киши;
•     «Металлургия» таълим йўналиши бўйича – 50 киши;
•     «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)» таълим йўналиши бўйича – 25 киши этиб белгиланган.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган «МИСиС» МТТУнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади. «МИСиС» МТТУнинг Олмалиқ шаҳридаги филиали Васийлик кенгашининг шахсий таркиби маъқулланди.

Таълим грант ва контракт асосида амалга оширилади.

Филиал 2018 йил сентябригача реконструкция қилинадиган ва жиҳозланадиган Олмалиқдаги Навоий давлат кончилик институти ҳамда Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежи биноларида жойлаштирилади.

Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежи ходимлари ишга жойлаштирилади, ўқувчилари эса – яқин орадаги касб-ҳунар коллежларида таълим олишни давом эттирадилар.

2019 йил 1 январга қадар муддатда Филиални жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, инвентарь ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег Гаевой.

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум