Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олтита банкдаги давлат улушлари хусусийлаштирилади

13.05.2020

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12 май куни Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги Фармон имзоланди.

 

Фармон билан 2020–2025 йилларга мўлжалланган республиканинг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия) ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Стратегия 6 та банкдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштиришни назарда тутади, улар орасида - “Ипотека-банк” АТИБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асака” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва “Туронбанк” АТБ мавжуд. Белгиланишича, дастлаб банкларнинг фаолияти трансформация қилинади, шундан кейин давлат акциялари пакети сотилади.

 

Банк тизимини ислоҳ қилиш даврида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмини (“лойиҳалар фабрикаси”) кенг жорий қилиш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида “Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ, “Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталларида давлат улуши сақлаб қолинади.

 

Шунингдек, Фармон билан банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди:

  • молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш, кредитлашни фақат бозор шартлари асосида амалга ошириш, банкларнинг давлат ресурсларига қарамлигини пасайтириш, банкларда хизмат кўрсатишни модернизация қилиш, самарали инфратузилма яратиш ва банклар фаолиятини автоматлаштириш, шунингдек, банкларнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган функцияларини босқичма-босқич бекор қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш;
  • кредит портфели ва таваккалчиликларни бошқариш сифатини яхшилаш, кредитлаш ҳажмлари ўсишининг мўътадил даражасига амал қилиш, мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритиш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва халқаро амалий тажрибага эга бўлган менежерларни жалб қилиш, молиявий таваккалчиликларни баҳолаш учун технологик ечимларни татбиқ этиш орқали банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;
  • давлат улуши мавжуд тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш, банк ишининг замонавий стандартларини, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш, банклардаги давлат акциялари пакетини зарур тажриба ва билимга эга бўлган инвесторларга танлов савдолари асосида сотиш, шунингдек, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва корхоналарни бир вақтнинг ўзида ислоҳ қилиш орқали банк секторида давлатнинг улушини камайтириш;
  • етарли даражада хизмат кўрсатилмаётган ва заиф қатламларда давлат иштирокини кўпайтириш ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш орқали молиявий хизматлар оммабоплигини ва сифатини ошириш.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16