Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Оналар ва болалар саломатлиги маркази ташкил этилмоқда

11.09.2023

Рус тилида ўқиш

08.09.2023 йилда «Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзА томонидан чоп этилди.

 

2023 йил 1 октябрдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт  маркази ташкил этилади. У Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ва Республика «Она ва бола скрининг» маркази негизида фаолият юритади. Ҳудудий перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда «Она ва бола скрининг» марказлари негизида Марказнинг 14 та ҳудудий филиалларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Республикада оналар саломатлигини муҳофаза қилишнинг такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж тизимини жорий қилиш, унга кўра бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида «тиббиёт бригадалари» қуйидаги ишларни амалга оширади:

  • ўзларига бириктирилган ҳудудларда ҳомиладор аёлларни аниқлайди, уларни ҳисобга олиш ва даврий тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этади;
  • туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг «Аёллар маслаҳатхонаси» бўлими билан биргаликда ҳомиладор аёллар ҳолатини доимий мониторинг қилиб боради ҳамда хавф омиллари аниқланганда Марказнинг ҳудудий филиалларига юборади;  
  • туғруқдан кейинги даврда она ва боланинг даврий патронажини олиб боради ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чораларини кўради.

 

Марказнинг Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий филиаллари:   

  • хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтиради;
  • никоҳланувчилар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларни молекуляр тиббий-генетик текширувлардан ўтказади;
  • ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди;
  • соғлом оилани режалаштириш ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширади.

 

Республика перинатал маркази эрта туғиш хавфи бўлган ҳомиладорларга, шунингдек, муддатига етмасдан (22-28 ҳафталик) туғилган чақалоқларга барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатади, шунингдек, алоҳида тиббий кўрсатмаларга асосан ҳомиладорлар ва чақалоқларга Марказнинг ҳудудий филиалларида консультатив ёрдам беради ҳамда зарур ҳолларда уларга тиббий стационар ёрдам кўрсатади.

 

 Қарорга асосан қуйидагилар 2026 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган,   четдан олиб кириладиган юқори технологик диагностика тиббиёт ускуналари, бутловчи буюмлар, реагентлар, зарур материаллар, дори воситалари ва болалар учун махсус озиқ-овқат маҳсулотлари;
  • фенилкетонурияга чалинган болалар учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус озиқ-овқат маҳсулотлари.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • 2023-2027 йилларда болаларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш дастури;
  • 2023-2027 йилларда туғуруқ комплексларида қўшимча киритиладиган туғуруқ ўринлари сони.

 

Ҳудудий тиббиёт муассасалари учун харид қилиниши режалаштирилган тиббий жиҳозлар тақсимоти.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50