Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда иш ҳақи бўйича ўтказмалар: ҳисоблаш, ушлаб қолиш, тўлаш Ўзбекистондаги иқтисодий олий ўқув юртлари битирувчилари АССА ва ACFP дипломи учун қандай имтиҳон топширишлари керак Эътибор беринг: Вuxgalter.uz материалларини кўриш шартларидаги ўзгаришлар

"Оқила аёл" ҳаракати фаолларини пул мукофотлари билан рағбатлантирадилар

28.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2024 йилдаги "Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари ва "Оқила аёл" аёллар ҳаракати аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-527-сон қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб "Оқила аёл" ҳаракатининг фаол ва ташаббускор иштирокчиларини Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ва "Маърифат" тарғиботчилар жамиятига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар ярим йилда бир марта 1 ЭКИҲ миқдорида рағбатлантирадилар. Бунда:

  • республика, вилоят ва туман (шаҳар)да фаолият якунлари ярим йилда бир марта Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари йиғилишларида муҳокама қилинади, энг юқори натижаларга эришган фаол ва ташаббускор шахслар аниқланади;
  • республика даражасида 10 киши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахт даражасида 3 кишидан, туман (шаҳар) даражасида 2 кишидан танланади;
  • маҳаллалар даражасида 300 нафар аёл рағбатлантирилади.

 

Энг юқори натижаларга эришган фаол аёлларни рағбатлантириш тартиби Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан белгиланади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 26 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-11-10
  • USD:12060.27 (+0.00) сум
  • EUR:13916.35 (+0.00) сум
  • RUB:148.87 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 ноябрь№ 44