Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Оригинал уруғчилик: ушбу соҳа қандай қўллаб-қувватланади

28.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш, сақлаш ва уларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлади (24.08.2020 йилдаги 504-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Президентнинг 17.06. 2019 йилдаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармони ижроси доирасида ишлаб чиқилган.

 

Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш ҳамда истиқболли навларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш соҳасида қуйидагилар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академиясининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган замонавий усул ва технологиялардан фойдаланган ҳолда маҳаллий навлар асосида сув танқислиги ва шўрга мослашган, комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган янги навларини ва уларнинг генетик паспортларини яратиш ҳамда селекцияда бирламчи материалларни танлаб олиш самарадорлигини ошириш;
  • ички ва ташқи бозор талабидан келиб чиққан ҳолда ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хорижий мамлакатлардан интродукция қилиш;
  • қайта тикланган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини синовдан ўтказиш ҳамда уларни давлат реестрига киритиш ва бошқалар.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни амалга ошириш вазифаси топширилди:

  • қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини аниқлаш ва ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш;
  • етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
  • 3 ой муддатда мева ва узумнинг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган юқори сифат кўрсаткичига эга, сувсизликка чидамли навлари кўчатларини «Invitro» лабораторияларида кўпайтириш ишларини ташкил этиш.

 

Қарор билан ишчи гуруҳининг асосий вазифалари ҳам белгиланган.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қуйидаги чораларни кўриш вазифаси топширилди:

  • 2020–2022 йилларда селекция ва уруғчилик билан шуғулланувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш;
  • 2 ой муддатда импорт ўрнини босадиган маҳаллий навлар уруғликларини тезкор кўпайтириш ва истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида селекция ва уруғчиликка ихтисослашган ИТИда ва уларнинг филиалларида махсус уруғчилик кўчатхоналарини ташкил этиш.

 

Инновацион ривожланиш вазирлигига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда ҳар йил якунланиши билан қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклашга ва уларнинг оригинал уруғликларини етиштиришни ташкил этишга доир давлат илмий дастурлари доирасида лойиҳалар танловларини ўтказиш ва танлов ғолиби бўлган илмий лойиҳаларни молиялаштириш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16