Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

ОТМ ва тармоқ ташкилотларига техникумлар бириктирилади

06.09.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 31.08.2021 йилдаги “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5241-сон қарори қабул қилинди.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда - ОТМ) ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади;
  • турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213 та техникум бириктирилади;
  • 6 та техникум бир ОТМ тизимидан бошқа ОТМ тизимига ўтказилади;
  • Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Жиззах хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми тугатилади.

 

Шунингдек,  2021/2022 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

  • техникумлар ва академик лицейларда малака талаблари, ўқув режа ва дастурлар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар таянч ОТМ томонидан тажрибали профессор-ўқитувчилар ва тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда ОЎМТВ томонидан тасдиқланади;
  • ОТМ ўзларига бириктирилган техникумларни ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлайди, таълим сифатини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда педагог кадрлари учун ўз бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий профессорлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда қисқа муддатли ўқув-семинарларни ташкил этади;
  • техникум директори бир вақтнинг ўзида тегишли ОТМнинг Илмий кенгаши аъзоси ҳисобланади;
  • техникумлар тегишли ОТМ билан биргаликда техникум ҳамда хорижий давлатлардаги таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали техникумларда қўшма дастурлар асосида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашни ташкил этади;
  • техникумларда халқаро стандартлар (шу жумладан, Worldskills) асосида ўқув-устахоналарини ташкил этиш ва ўқувчиларни мазкур стандартларга мувофиқ тайёрлаш ҳамда келгусида ишчи касблар мусобақаларида уларнинг иштирок этишини таъминлаш тегишли ОТМнинг бевосита кўмаги асосида амалга оширилади.

 

Ҳар йили июль-август ойларида техникум битирувчилари учун ҳар бир туман ва шаҳарда иш берувчиларни жалб қилган ҳолда ярмаркалар, шу жумладан "Карьера куни" тадбирлари ўтказилади. Ўқув йили давомида ишлаб чиқариш ташкилотларида тасдиқланган режа-графиклар асосида "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилинади.

 

ОЎМТВга Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб техникумларга қабул параметрларини шакллантиришда қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг давлат буюртмасини босқичма-босқич кўпайтириш  бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритиш топширилди.

 

ОЎМТВ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ОТМга ўқишга кирмаган умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчиларини техникумлар ва коллежларда биринчи касб ёки мутахассисликлар бўйича бепул ўқитади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.