Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Оториноларингология йўналиши бўйича илмий лабораториялар ташкил этилмоқда

23.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2024 йилдаги 585-сонли қарори билан ҳукуматнинг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу имконияти чекланган одамларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шунингдек оториноларингология соҳасидаги фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиши муносабати билан амалга оширилди.

 

Хусусан, Президентнинг 27.02.2023 йилдаги ПҚ-74-сонли қарорига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритилиб, болаликдан ногирон бўлган шахсларни парвариш қилувчи шахсларга (ота-оналар ва бошқаларга) давлат стационар тиббиёт муассасаларида даволаниш даврида бепул овқатланиш имконияти берилади.

 

Шу билан бирга, Президентнинг 01.08.2023 йилдаги ПҚ-255-сонли қарорига мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида "Юқори нафас йўллари аъзоларининг физиологияси ва патологияси", "Эшитиш ва мувозанат аъзоларининг физиологияси ва патологияси", "Фониатрия ва ронхопатия" илмий лабораториялари ташкил этилмоқда. Уларнинг молиялаштирилиши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2021 йилдаги "Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида"ги ВМҚ-326-сонли қарорига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 20 сентябрдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова