Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар айланма маблағлар билан таъминланади

19.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.02.2024 йилдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-36-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан кейинги беш йилда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга ва экспорт кўрсаткичларини – 2 бараварга ошириш мақсади қўйилди.

 

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш

 

“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 80 млн АҚШ доллари ва “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” ҳамда “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳалари доирасида жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 40 млн АҚШ долларини йўналтириш бўйича Жаҳон банки ва Франция тараққиёт агентлиги билан келишувга эришилди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси доирасида жалб қилинган 100 млн АҚШ долларини озиқ-овқат йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш масаласини Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан келишиш топширилди.

 

Мазкур халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 45 млн АҚШ долларини белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлашга йўналтириш режалаштирилмоқда.

 

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 220 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 мартга қадар тижорат банкларига йўналтирилади. Банклар томонидан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада:

  • озиқ-овқат йўналишидаги, соҳада маҳсулот етиштиришдан тортиб уни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун – 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан;
  • айланма маблағлар учун – 18 ой муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан имтиёзли кредитлар ажратилади.

 

2024 йил 1 мартдан бошлаб Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача улар томонидан охирги 12 ой давомида экспорт ҳажми:

  • 100 минг АҚШ долларидан 1 млн АҚШ долларигача бўлганда –100 минг АҚШ долларигача;
  • 1 млн АҚШ долларидан 2 млн АҚШ долларигача бўлганда –1 млн АҚШ долларигача;
  • 2 млн АҚШ долларидан 4 млн АҚШ долларигача бўлганда –2 млн АҚШ долларигача;
  • 4 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 млн АҚШ долларигача молиявий ресурслар ажратилади.

 

Бунда молиявий ресурслар йиллик 4 фоиз ставкадан (шундан 2 фоизи банк маржаси) ошмаган миқдорда тақдим этилади.

 

Экспорт қилувчилар томонидан айланма маблағлар олингандан сўнг келгуси йилда экспорт ҳажми камида 20 фоизга ошмаган тақдирда, имтиёзли кредит тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • Халқаро аккредиация форуми (IAF) томонидан кўп томонлама тан олиш битимига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
  • йиллик тушумида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили 1 млн доллардан ортиқ ҳажмдаги экспортни амалга оширувчи маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ МҲЭКМнинг 10 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.

 

Озиқ-овқат хавфсизлиги стратегиясининг асосий йўналишлари

 

Президентнинг Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Унинг асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш;
  • эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган механизмлар орқали стратегик аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг хомашё захираларини яратиш;
  • озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш жараёнида табиий ва техноген офатлар, глобал сиёсий ва иқтисодий инқирозлар, пандемия, ҳарбий амалиёт ва бошқа ҳодисаларнинг салбий таъсири оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш, шунингдек, хабардор қилиш ва мониторинг платформасини яратиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16