Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар ажратилади

26.01.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 20.01.2022 йилдаги “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 37-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорига мувофиқ Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм миқдоридаги маблағлар Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказиб берилади.

 

Маблағлар қуйидаги харажатларнинг 50%ини қоплаб беришга сарфланади:

  • озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашга, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратишга, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилишга, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидиялар ажратишга доир тартиб-таомиллар;
  • ташаббускорларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
  • ташаббускорларга субсидия ажратишни рад этишнинг асослари ҳамда уларнинг ариза билан қайта мурожаат қилиш ёхуд юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқи.

 

ТИАни тайёрлаш, инфратузилмани яратиш, хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидиялар лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб, тегишли далолатномалар расмийлаштирилгандан сўнг ажратилади.

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Жамғарма ҳисобидан қоплаб беришга субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарорига асосан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16