Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг қадоғи хавфсизлиги қандай аниқланади

21.07.2017

Сут маҳсулотлари, озиқ-овқатлар маркировкаси ва қадоғи хавфсизлиги  тўғрисидаги умумий техник регламент эълон қилинди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

т/р

Ҳужжат

Таърифи

Регламентловчи ҳужжат

1

Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент.

Ўзбекистон ҳудудида муомалага чиқарилган ва озиқ-овқат мақсадларида фойдаланиладиган сут ва сут маҳсулотларига татбиқ этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 7.07.2017 йилдаги 474-сон қарори.

Эълон қилинганидан эътиборан 18 ойдан кейин кучга киради.

2

Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқнинг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент

Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган  барча қадоқ типлари ва турларига дахл қилади, бироқ парфюмерия-косметика маҳсулотлари ва тамаки маҳсулотлари қадоғига татбиқ этилмайди.  

Вазирлар Маҳкамасининг 7.07.2017 йилдаги 476-сон қарори.

Эълон қилинганидан эътиборан 12 ойдан кейин кучга киради.

 

3

Озиқ-овқат маҳсулотларининг маркировкалаш борасида хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент.

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида ҳаққоний ахборот учун озиқ-овқат маҳсулотларига уларни маркировкалаш қисмида талаблар ўрнатади.

Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2017 йилдаги 490-сон қарори.

Эълон қилинганидан эътиборан 12 ойдан кейин кучга киради.

 

Бу муҳим! Ушбу техник регламентларнинг қабул қилиниши билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган ҳужжатлар мажбурийлик тусини йўқотади ва қўллашнинг ихтиёрлигини касб этади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 
 

Моҳина Мирзаева.

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум