Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Тан олинган жарима ва пенялар чегирилмайдиган харажатларга киритилмагандаСавдо фаолиятидан воз кечилса, айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилади“Чиройли” рақамли автомобиль қандай ҳисобга олинади (йўриқнома)

Пахта-тўқимачилик кластерлари қандай ташкил этилади

18.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.11.2021 йилдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-14-сон Фармони қабул қилинди.

 

Фармон билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссияси тасдиқланди. У пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш учун талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқади, улар фаолиятини таҳлил қилиб боради, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиб боради ва инвестиция мажбуриятларини бузган пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тугатиш бўйича тавсиянома беради.

 

Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш Республика комиссияси хулосасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахта хом ашёсининг камида 50%ини ўзида қайта ишлаш қуввати (энг камида ип-калава) мавжуд бўлган талабгорга бошқаларга нисбатан устунлик берилади. Ер участкаси пахта-тўқимачилик кластерига ижара ҳуқуқи асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича талабгор ўртасида тўрт томонлама битим 30 йил муддатга тузилади. Талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда битим 25 йилгача бўлган муддатга тузилади.

 

Бир ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоят) барча пахта-тўқимачилик кластерларига фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритишига ва фермер хўжаликларига ушбу кластерлар билан пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузишга рухсат берилади.

 

Тўрт томонлама битимни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда фақатгина суд тартибида амалга оширилади:

  • томонларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси қарши бўлган тақдирда;
  • томонларнинг битимда кўзда тутилган мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармаслиги (бундан форс-мажор ҳолатлар ва (ёки) ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вужудга келадиган ҳолатлар мустасно);
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг 2/3 қисми пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ўзаро тузилган шартнома муносабатлари уч йил давомида тўлиқ бажарилмай келинганлигини асословчи ёзма мурожаатларининг мавжудлиги.

 

2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжалик субъектлари ер участкасининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ер участкасини қайта ижарага беришда ушбу туманда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластери бошқа тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга бўлади.

 

Икки ой муддатда республикада фаолият юритаётган барча пахта-тўқимачилик кластерлари билан тўрт томонлама битим тузилади. Уларга пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш бўйича инвестиция киритиш, иш ўринлари яратиш ва бошқа шартлар киритилади. 2022 йилдан бошлаб уларда ҳар йили пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган битим, шу жумладан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши, улар фаолиятининг самарадорлик ва молиявий аудитини амалга ошириш назарда тутилади. Бунда, йиллик пахта хом ашёси ҳажми 30 минг тоннадан юқори бўлган пахта-тўқимачилик кластерларида халқаро аудиторлик ташкилотлари жалб қилинади.

 

Жорий йил якунига қадар:

  • пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хом ашёсини етиштириш ва сотиш бўйича шартномалар қатъий равишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтган фермер хўжаликлари билан тузилиши;
  • ушбу шартномаларни солиқ органларининг электрон шартномалар ахборот порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2022-01-17
  • USD:10839.97 (+0.00) сум
  • EUR:12420.44 (+0.00) сум
  • RUB:142.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг