Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхона чет эл компаниясидан юк автомобилини ижарага олса Ижтимоий солиқни тўлаш вақти ва ҳисобот топшириш тартиби Янги йилда бухгалтерга нима совға қилиш мумкин: фойдали ғоялар

Пахта хомашёси етиштирувчиларга субсидиялар тўланади

10.12.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2025 йилдаги "Пахта хомашёсини муқобил манбалар ҳисобидан молиялаштираётган қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 771-сон қарори қабул қилинди.

 

2025 йил пахта ҳосилини нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиб-териб олишни таъминлаш учун фермер хўжаликларига биржа савдоларида сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади (Президентнинг 19.09.2025 й. ПҚ-290-сон қарори).

 

Ҳужжат билан 2025 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналарига фонд биржалари орқали сотиладиган пахта хомашёси учун субсидияларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди, унда қуйидаги тартиблар назарда тутилган:

  • қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан товар-хомашё биржалари орқали сотиладиган пахта хомашёсини субсидиялаш учун ариза бериш;
  • субсидияларни молиялаштириш ва тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш.

 

Пахта ва уруғлик етиштирувчилар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан тақдим этиладиган ушбу электрон ҳисобварақ-фактураларни узатиш "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформасига интеграция қилиш орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

 

Биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёсининг ҳар бир тоннаси учун 2025 йил ҳосилидан бошлаб 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бунда мазкур низом талаблари 2026 йил 1 январга қадар, спот шартномалари учун эса 2026 йил 1 апрелга қадар амал қилади.

 

Пахта хомашёсини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ўз маҳсулотини бир йўла ёки бир неча қисмга бўлиб сотишидан қатъи назар, субсидия олиш учун бир марта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 

Субсидияга ариза топшириш учун улар "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформасида шахсий кабинет очишлари мумкин.

 

Агропортал орқали шакллантирилган субсидия олувчи пахта етиштирувчилар рўйхати ҳар ойнинг 10-санасида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади.

 

Шундан сўнг, ажратилган субсидия маблағлари тижорат банклари томонидан пахта етиштирувчиларнинг махсус ҳисоб рақамига 3 банк куни ичида ўтказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова