Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Педагогларни тайёрлаш ва малакасини оширишга Мувофиқлаштирувчи кенгаш мутасаддилик қилади

17.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамаси 28.12.2017 йилдаги 1026-сон «Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг тузилмаси;
  • олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг намунавий тузилмаси;
  • Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низом;
  • Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури.

 

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази таркибида Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилинди.

 

Унинг асосий вазифалари:

  • мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантиришни мувофиқлаштириш ва ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;
  • ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни таъминлаш;
  • бу соҳада илмий муаммоларга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;
  • ҳудудий марказларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш, ўқув жараёнига хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни жалб этиш ишларини ташкил этиш;
  • ҳудудий марказлар фаолияти натижадорлигини мунтазам ўрганиб бориш ва ўрганиш натижалари юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;
  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ҳудудий марказлар раҳбарларининг ҳисоботлари муҳокамасини ташкил этиш, муҳокама натижалари юзасидан ҳудудий марказлар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш.

 

Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби ва у тўғрисидаги Низом Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда тасдиқланади.

 

Ўз тизимида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 15 ноябргача педагог ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига қараб курслардан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларида ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантиради ва уни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига ҳудудий марказларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш, уларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 29.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин вақтда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Анвар Иркахўжаев.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум