Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Совуқ сув бўйича ҳисобот беришни унутманг 2026 йилда норезидентлар даромадларидан олинадиган фойда солиғи: тўлаш муддатлари ва Ҳисоб-китобни тақдим этиш Кўчмас мулк ва қурилиш материалларининг бозор нархи: солиқ органлари базани қачон қайта ҳисоблаб чиқади

Пенсионерларнинг шахсий карточкалари электрон форматга ўтказилди

12.04.2017

 

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами  2657-2, 2017 йил 4 апрель) билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди.

 

Шахсий карточкалар (пенсия тайинлаш бўйича комиссиянинг қарори асосида шахсга тайинланган пенсия ва нафақа тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинадиган ҳужжатлар) энди фақат электрон тарзда юритилади ва ахборот тизимида расмийлаштирилади.

 

Шунингдек, пенсия ва нафақаларнинг банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш эндиликда Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.

 

Пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига маблағлар кирим қилинган сана, пенсия ва нафақалар тўланган сана деб топилиши алоҳида таъкидланган.

 

Унга маблағлар пенсионерлар ва нафақа олувчилар вафот этган санадан сўнг кирим қилинган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлимлари уларни вафот этганларнинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради

 

Ҳужжат айрим бошқа ўзгаришларни ҳам сақлайди

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 
 экспертимиз.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_