Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил 1 декабрдан рақамли маркировкалаш тизимида нималар ўзгарадииққат: муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхатлари янгиланди Фойда солиғининг ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар акс эттирилганлиги тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак – Buxgalter Pro Фойда солиғининг ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар акс эттирилганлиги тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак – Buxgalter Pro

Пиротехника буюмларидан фойдаланилиши устидан назорат кучайтирилди

06.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 1.12.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 724-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорда белгиланган тартибга мувофиқ:

  • хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши, сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланади;
  • техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг III–V класслари) оммавий тадбирларни ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорларда Ўзбекистонга олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига рухсат берилади;
  • техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларининг (хавфлиликнинг III–V класслари) Мудофаа вазирлиги томонидан олиб кирилиши ва фойдаланилиши учун лицензия ва рухсатнома талаб этилмайди.

 

Ички ишлар вазирлигига:

  • манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, шунингдек айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
  • бир ой муддатда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III–V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Ўзбекистонга олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсатнома бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.