Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пластик карта ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар узайтирилди

13.02.2017

Президентнинг 2.02.2017 йилдаги ПҚ–2751-сон Қарори билан республикамизда банк пластик карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Хусусан, ҳужжат билан банк микропроцессор пластик карталари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2020 йилнинг 1 январигача уларни ишлаб чиқариш учун хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва лицензияларни импорт қилишда  божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этиш кўринишидаги божхона имтиёзлари узайтирилди.

 

Бундан ташқари, чакана савдо тўлов тизимлари процессинг марказлари Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган дастурий таъминот, банкомат ва пластик карталар воситасида ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарни олиб киришда худди шунча муддатга божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

 

Кўрсатилган имтиёзлар мақсадли тусга эга бўлгани боис, имтиёзларни қўллаган ҳолда олиб кириладиган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ҳамда лицензиялар мақсадга номувофиқ ишлатилган тақдирда божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонунчиликда кўзда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат  бюджетига ундириб олинади.

 

Шу билан бирга мамлакатнинг банк секторига қуйидаги  масалаларни ишлаб чиқиш топширилди:

  • истеъмол эҳтиёжлари учун товар (иш, хизмат)ларни сотиб олиш учун пластик карталардан фойдаланиш асосида турли хил кредит маҳсулотларини жорий этиш;
  • савдо-хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ҳамкорликда фойдаланувчиларнинг пластик карталардан фойдаланишини рағбатлантириш ва манфаатдорлигини оширишга қаратилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни жорий этиш амалиётини кенгайтириш;
  • ОАВда самарали, замонавий ва қулай тўлов воситаси сифатида пластик карталардан фойдаланишнинг афзалликларини ёритиш бўйича ташкилий тадбирларни тизимли асосда олиб бориш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 

 экспертимиз. 

Мавзуга оид материаллар:

 

Пулларингизни пластик картада сақланг. Ёки иккита, учта...

 

Халқаро валюта картаси қандай очилади

 

Нақд ва нақдинасиз ҳисоб-китоблар бирдек қулай бўлади

 

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-06
  • USD:12675.00 (+0.00) сум
  • EUR:13616.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.36 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19