Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги ПФ-126-сон Фармон бўйича иш берувчилар учун нималар ўзгаради Ижара ҳисобига қандай ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда ННТ томонидан олинган ҳомийлик ёрдамини қандай "ёпиш" мумкин Ўзбекистонда 2025 йил 1 сентябрдан дорихоналарга қандай лицензия талаблари қўйилади Корхонанинг айланма маблағлари қандай тўлдирилади Мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган товарларга ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Президент 58 нафар маҳкумни афв этди

06.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Давлатимиз раҳбари “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди.

 

Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, уч нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Бир сўз билан айтганда, 44 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда. 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

 

Афв этилганларнинг икки нафарини аёллар ташкил этади. Барча озод этилганларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш учун уларга кўмак берилади.