Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Президент макроиқтисодий прогноз ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлади

05.01.2018


Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, шу каби қарорлар ҳар йили қабул қилинади. Уларда бухгалтерлар, молиячилар ва иқтисодчилар учун муҳим бўлган нормалар акс эттирилади. Бюджет кўрсаткичлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари, жорий этиладиган ва бекор қилинадиган имтиёзлар, солиқ ва бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар муносабати билан қонуности ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар шулар жумласидан. Бир сўз билан айтганда – бу келгуси йил учун мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжати.

 

Бу сафар қарор лойиҳаси оддий инсонлар ва тадбиркорлар манфаатлари нуқтаи назаридан ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган солиқ ва бюджет сиёсатига талаблар инобатга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилди (батафсил – бу ерда).

 

2018 йил учун асосий янги нормалар қуйидагилардан иборат бўлди:

  • солиқ ва бошқа тушумларни маҳаллий бюджетлар фойдасига қайта тақсимлаш ҳамда Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш;
  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан бирлаштириш, шунингдек илгари мавжуд бўлган 3 та мустақил ажратмани (Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига) ягона тўловга – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштириш;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига маҳаллий вакиллик органлари билан келишилган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларини ошириш ва камайтириш ваколатини бериш;
  • маҳаллийлаштириш дастурига киритилган барча корхоналар ва экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт улушига боғлиқ ҳолда бериладиган имтиёзларни бекор қилиш;
  • нотижорат ташкилотларга бизнесдан олинган даромадлар қисмида ягона солиққа ўтиш ҳуқуқини бериш ва бошқалар.

 

Қабул қилинган ҳужжат қоидаларининг батафсил шарҳларини сайтимиздаги кейинги материалларда ўқишингиз мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум