Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Статистикани» 2 апрелдан кечиктирмай топширинг! - buxgalter.uz да ўқингКарантин қачон тугайди? - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб ходимни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб ресурс солиқлари бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) олиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингАйни паллада бош бухгалтер амалга оширадиган 4 та иш - buxgalter.uz да ўқинг

Пробация хизматини ривожлантиришнинг икки йиллик режаси тасдиқланди

20.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамаси 14.02.2020 йилдаги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сон қарорни қабул қилди.

 

Маълумот учун: Пробация хизмати 2018 йилда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган. Унинг асосий вазифалари ва ташкилий тузилмаси Президентнинг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон қарорида кўрсатилган.

 

Ҳукумат томонидан 2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди, унинг доирасида:

  • назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинади;
  • ички ишлар вазири пробация бўлинма (гуруҳ)ларининг ходимларини Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси манбалари ҳисобига рағбатлантириш тартибини тасдиқлайди;
  • тегишли олий таълим муассасаларида “Психология” йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг пробация бўлинма (гуруҳ)ларида амалиёт ўташ тартиби жорий этилади;
  • ИИВнинг Малака ошириш институтида ходимларнинг малакасини ошириш тизими жорий этилади;
  • юридик йўналишларидаги олий таълим муассасалари таълим дастурларига назорат остидагиларнинг ижтимоий-психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзулар киритилади;
  • мазкур соҳада илмий-тадқиқот ишлари кучайтирилади.

 

Шунингдек, қарор билан пробация хизмати назорати остидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ҳамкорликдаги фаолияти механизми белгиланди. Тегишли функционал йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва қатор бошқа идораларга муайян вазифалар юклатилди.

 

Идоралараро ўзаро ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат тузилмаларининг тегишли шахсларнинг хулқ-атвори,  вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви, ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни амалга ошириш устидан таъсирчан назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш вазифаларига алоҳида ўрин ажратилган.

 

Шунингдек, иш билан таъминлаш ва назорат остидаги шахсларнинг талаб юқори бўлган меҳнат кўникмалари ва касбларини эгаллаши, уларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва даволаниши, алкоголь ва гиёҳвандликка ружу қўйишини олдини олишга ҳам эътибор қаратилган. Зарурат бўлганда мазкур контингентни ўқитиш ва улар томонидан маълумот олиниши ташкил этилиши мумкин.

 

Пробация бўлинма (гуруҳ)лари ишининг самарадорлигини ошириш учун улар маҳаллий бюджетларнинг қўшимча маблағлари ҳисобига юқори тезликдаги Интернет билан таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.