Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Профессионал таълим дуал таълимга ўтказилади

31.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 29.03.2021 йилдаги «Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 163-сон қарор қабул қилинди.

 

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди:

  • дуал таълимни ташкил этиш ва унинг босқичларини;
  • дуал таълимда ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини олиб бориш тартибини;
  • дуал таълим иштирокчиларининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашни.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идораларга қуйидаги вазифалар топширилди:

  • 1 мартга қадар иқтисодиёт тармоқларида тегишли касблар ва мутахассисликлар бўйича ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжни мунтазам ўрганиб, дуал таълим тизимини ташкил этиш ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилаш;
  • 1 апрелга қадар дуал таълим ташкил этиладиган ташкилотлар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таклифлар киритиб бориш.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган идораларга қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • ўқувчиларни ҳафтада камида икки кун профессионал таълим муассасаларидаги ўқув жараёнларида иштирок этишларини ва қолган иш кунларида тегишли ташкилотларда амалий машғулотлар билан бирга меҳнат фаолияти олиб боришларини таъминлаш;
  • профессионал таълим муассасаларида дуал таълим жараёнини ташкил этиш устидан тизимли назорат ўрнатиш;
  • дуал таълимни такомиллаштириш ва методик таъминотини мустаҳкамлаш юзасидан илғор халқаро тажрибаларни тизимли ўрганиш ишларини ташкил этиш.

 

Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартномалар тузади. Шунингдек шартнома ташкилот ва талабалар ўртасида тузилади, бунда талабага муайян иш тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16