Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пуллик тиббий хизматлар бўйича имтиёзлар қўллаш тартибига аниқлик киритилди

26.10.2017

Президентнинг 20.10.2017 йилдаги ПФ–5212-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ–3923-сон фармонининг 7-банди ва Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ–2863-сон қарорининг 8- ҳамда 9-бандларида кўзда тутилган имтиёзларни қўллаш тартибига аниқлик қиритилган.

 

Тиббиёт муассасалари ва хусусий тиббий ташкилотлар

 

Эслатиб ўтамиз, аввал тиббиёт муассасалари 2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Бюджетдан ташқари Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган, бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилган эди (Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ–3923-сон фармонининг 7-бандига қаралсин).

 

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари эса, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган, бунда бўшаган маблағлар хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, материаллар, инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилган эди (Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ–2863-сон қарорининг 8-бандига қаранг).

 

Энди мазкур солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида ҳисобот даврига кўра фаолиятининг асосий тури тиббий хизматлар кўрсатиш (стамотологик ва косметологик хизматлардан ташқари) бўлган тиббиёт муассасалари (ташкилотлари) киритилишига аниқлик қиритилган.

 

Бунда имтиёз фақат тиббий хизматлар қисми учунгина тақдим этилади. Агар тиббий хизматлар кўрсатиш асосий фаолият тури бўлса, у бошқа турдаги даромадларга ҳам тегишли бўлади.

 

Қишлоқ жойлардаги тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар

 

Эслатиб ўтамиз, қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида ташкил этиладиган янги микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга ягона солиқ тўловидан озод этилади (Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ–2863-сон қарорининг 9-бандига қаранг).

 

Мазкур имтиёз фақат тиббий хизматлар борасида тақдим этилиши, стоматологик ва косметологик хизматлар учун берилмаслигига аниқлик қиритилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

 

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум