Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қачон «in bulk» фарммаҳсулотга ҚҚС бўйича имтиёзлар ва давлат харидларида преференциялар қўлланади

25.01.2018

 

Президентнинг 23.01.2018 йилдаги «Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. ЎзА унинг матнини жойлаштирди.

 

Ҳужжат дори воситаларини, шунингдек тиббиёт буюмларини импорт қилиш ва ишлаб чиқаришда ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини аниқлаштирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-бандига биноан қуйидагилар импорт қилишда ҚҚСдан озод этилган:

 

Бундан ташқари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларини реализация оборотига ҚҚС солинмайди (СКнинг 208-моддаси 13-бандига қаранг). 

 

Маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш учун мазкур имтиёзни хорижий маҳсулотларга қўллашни чеклаш қарори қабул қилинди. Шу боис Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш тўлиқ циклига боғлиқ ҳолда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари 3 гуруҳга бўлинди:

  • корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан - тўлиқ технологик цикл бўйича ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари;
  • корхонанинг ўзи томонидан тайёрланмаган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан - тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари;
  • «in bulk» маҳсулот - дори воситалари ёки тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қадоқлаш, истеъмол ўрами ва маркировка қилишдан ташқари барча технологик босқичлардан ўтган ҳар қандай қадоқланмаган дори воситаси ёки тиббиёт буюми. Ҳақиқатда гап уларда фақат ўрами маҳаллий бўлган тайёр хорижий товарлар ҳақида бормоқда - таҳр.

 

Тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилади. «In bulk» маҳсулот эса хорижий маҳсулот саналади.

 

15.04.2018 йилдан бошлаб «in bulk» маҳсулотни импорт қилишда, рўйхатдан ўтган тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқариладиган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлган тақдирда, ҚҚС бўйича имтиёзлар қўлланилмайди.

 

Худди шундай, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «in bulk» маҳсулот асосида тайёрланган маҳсулотлар қисмига, рўйхатдан ўтган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ҚҚС бўйича имтиёзлар сақлаб қолинади . Бу имтиёз 2019 йил 1 январдан кейин амал қилмайди.

 

Бундан ташқари, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича, шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар орасида муқобили бўлмаган «in bulk» маҳсулот асосида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга давлат харидларида иштирок этишда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг худди шундай маҳсулоти қийматидан 20% миқдорида нарх преференциялари тақдим этилди. Яъни етказиб берувчи бўлиш имконияти ошади.

 

Кўринадики, рўйхатдан ўтган худди шундай маҳаллий маҳсулот мавжуд эмаслиги «in bulk» маҳсулотга имтиёзлар ва преференциялар қўллашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

 

Товарларни чегаралаш учун амалиётда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йил 1 февралга қадар хорижий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтиш ҳужжатларига уларнинг аризасига мувофиқ йиғим ундирмаган ҳолда «in bulk» маҳсулотнинг ўрами ва маркировкаси ҳақидаги маълумотни кўрсатишга оид қисмига ўзгартириш киритади. 2018 йил 1 мартга қадар эса дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб топиш нуқтаи назаридан уларни ишлаб чиқариш технологик аудитдан ўтказилади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-05-06
  • USD:12675.00 (+0.00) сум
  • EUR:13616.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.36 (+0.00) сум