Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Қачон молиявий санкциялар қўлланилмайди

17.01.2017

2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Солиқ кодекси солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликдан озод этувчи янги асос билан тўлдирилди.

Кўрсатилишича, молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда йўл қўйилган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган, шу жумладан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган тақдирда, унга нисбатан жарималар ҳамда молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилиши мумкин эмас.

 

Эслатиб ўтамиз, СКнинг 109-моддасига кўра шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:

 

- солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги фактининг йўқлиги;

- солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишида шахснинг айби йўқлиги. 

 

Кўрсатилган ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади