Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йилда шамол ва қуёш энергияси учун «яшил тарифлар» пасайтирилиши мумкин Жисмоний шахсга дивидендларни тўлаш учун расмийлаштириладиган ҳужжатлар Махсус иқтисодий зоналарда қандай имтиёзлар амал қилади

Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг техник регламенти тасдиқланди

28.02.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2025 йилдаги 109-сон қарори билан Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг техник регламенти тасдиқланган бўлиб, у 6 ойдан сўнг жорий этилади.

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурига (28.02.2024 й. ПҚ-91-сон қарор билан тасдиқланган) мувофиқ Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг техник регламенти ҳамда уни жорий этиш схемаси тасдиқланди.

 

Техник регламент қуйидагиларни белгилайди:

  • қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг хавфсизлигига, мувофиқлик белгиси ва маркировкани қўллашга доир талаблар;
  • қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларини идентификациялаш ҳамда мувофиқлигини баҳолаш тартиби.

 

Техник регламент муомалага чиқариладиган, жумладан металл, полимер, пластмасса, қоғоз, картон, шиша, резина, резинопластик, композицион ва тўқимачилик материалларидан, шунингдек керамик асосдаги қадоқлаш маҳсулотларидан тайёрланган тайёр маҳсулотларнинг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.

 

Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг хавфсизлиги қуйидаги талаблар орқали таъминланади:

  • озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган материалларнинг санитария-гигиена кўрсаткичлари;
  • физик-механик кўрсаткичлар;
  • герметиклик.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова