Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Қандай ишларни Миллий гвардия кўриб чиқади

09.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Жиноят-процессуал кодекс ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Миллий гвардиянинг ваколати белгиланди (8.07.2019 йилдаги ЎРҚ-548-сон Қонун).

 

Тузатишларга биноан Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи (божхона қонунчилигини бузиш бундан мустасно) ва ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади (МЖТКнинг 1851, 2101-моддалари). Кейин баённома МЖТКнинг 282-моддаси тартибида судга юборилади.

 

Шунга ўхшаш жиноят ишлари каби (ЖКнинг 2501, 2591-моддалари) Миллий гвардия ва унинг жойлардаги бўлинмалари суриштирув ўтказишга ваколатлидир. Бунда илгари ЖКнинг 2501-моддаси бўйича суриштирув (ички ишлар органлари), ЖКнинг 2591-моддаси бўйича эса – дастлабки тергов (иш қўзгатган орган) амалга оширилган.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 9.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


.

Валюталар курси

2026-09-26
  • USD:11825.40 (+0.00) сум
  • EUR:13483.32 (+0.00) сум
  • RUB:140.34 (+0.00) сум