Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2857, 2017 йил 8 февраль) билан Ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар олиб қўйилмаган ҳолда зарарсизлантириладиган (юқумсизлантириладиган) ҳамда қайта ишланадиган ҳайвонлар касалликларининг рўйхати тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қандай касалликларда ҳайвонлар зарарсизлантирилади?
Қандай касалликларда ҳайвонлар зарарсизлантирилади?
21.02.2017

Рўйхатда 61 номдаги касалликлар келтирилган.
Белгиланишича, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлмаган ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар зарарсизлантирилади. Биологик препаратлар эса зарарсизлантирилгандан (юқумсизлантириладиган) сўнг йўқ қилинади.
Шунингдек ўрнатилишича, зарарсизлантириш (юқумсизлантириш) қайта ишлаш билан алмаштирилиши мумкин ва аксинча.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 13 февралда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Мавзуга доир материаллар:
- 2017 йилда ғўза дефолиациясида ерда ишлатиладиган техникалар энг юқори даражада қўлланилади
- Террорчилик ҳаракатлари оқибатида зарар кўрганлар ижтимоий реабилитация қилинади
- Депутатлар жойларда бўлиб, аҳволни ўрганишди
- Ҳаж ва Умрага онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин
- Давлат ветеринария қўмитаси тузилмаси тасдиқланди
- Ўзбекистонда 7 та янги эркин иқтисодий зона ташкил этилди
Янги сонларда ўқинг
2025, 28 октябрь№ 43
- Медиация институти такомиллаштирилмоқда
- Ходимларга ҳар кунги ва ҳар ҳафталик дам олиш қандай берилади?
- Стаж кам бўлганда нафақани ҳисоблаш, тўловларни тўлаш, транспортда бепул юриш тўғрисида...
- Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
- Маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлиги мониторинг қилинади



