Меҳнат вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2855, 2017 йил 27 январь) билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (2015 йил 19 июндаги 164-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қандай касблар классификаторга киритилди
Қандай касблар классификаторга киритилди
30.01.2017

Асосий ишчилар касблари классификатори янги иккита позиция билан тўлдирилди: катализаторчи ва мобиль янчувчи қурилма машинисти.
Ўз навбатида, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификаторига Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ходимлари лавозимлари: мудир, бош инспектор, етакчи инспектор, инспектор киритилди.
Бундан ташқари, энди классификатор жумласига қуйидагилар ҳам киради:
- Етакчи, шунингдек катта инспекторлар;
- Етакчи, шунингдек катта консультантлар;
- Етакчи, шунингдек катта экспертлар;
- ФҲДЁ органларида инспектор (биринчи тоифали, иккинчи тоифали);
- ФҲДЁ архиви мудири;
- Нотариал архив мудири;
- Нотариал идора котиби;
- Уста-ҳунарманд.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Президентга мурожаат қилиш осонлашади
Классификатор 72 лавозимга кенгайтирилди
Янги сонларда ўқинг
2025, 23 декабрь№ 51
- 2026 йил учун Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
- Имтиёзли олиб кириш: мамлакат ичида бериш ва оқибатсиз реэкспорт қилиш
- Ўзгартиришлар кучга кирди
- Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситалар ҳисоб сиёсатида
2025, 23 декабрь№ 51
- Масъулият кучайтирилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди: ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
- Штат қисқартирилганда ходимлардан кимларни бўшатиш мумкин
- Кетишдан олдинги тўловлар
- Корпоративни қандай ўтказиш керак
- Ўзини ўзи банд қилганлар, нафақага чиқишни истамаслик, транспортдаги имтиёзлари ҳақида...

