Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2017 йилдаги 5-сон Қарори билан Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди (кейинги ўринларда – Регламент). Регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтганидан кейин амалга киритилади.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қандай пойабзал хавфсиз деб тан олинади?
Қандай пойабзал хавфсиз деб тан олинади?
10.01.2017

Регламент амалга киритилиши билан чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлигига талабларни белгилаб берувчи техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар регламентга зид бўлмаган қисмида у билан мувофиқлаштирилгунга қадар қўлланади.
Бунда ҳужжат кучга киргунга қадар маҳсулотлар учун берилган санитария-эпидемиологик хулосалар (гигиеник сертификатлар) ва мувофиқлик сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугагунча ҳақиқий ҳисобланади.
Регламентга кўра пойабзалнинг хавфсизлиги қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
- механик хавфсизлик – тагчарм, пошна ҳамда пойабзалнинг таг қисми деталлари, пошнанинг кўп марта букишга чидамлилиги, пошнанинг зарбга чидамлилиги ва эгилувчанлигини текшириш йўли билан аниқланади.
- биологик хавфсизлик – сув ўтказмаслик кўрсаткичи билан тавсифланади.
- материалларнинг кимёвий хавфсизлиги – пойабзал материалларидан зарарли моддаларнинг кўчишини назорат қилиш йўли билан аниқланади.
Чарм атторлик маҳсулотларининг хавфсизлиги ҳам юқоридаги кўрсаткичлар билан аниқланади. Болалар ва ўсмирлар учун чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар алоҳида айтиб ўтилган.
Ҳужжат чарм-пойабзал маҳсулотларининг ўрами ва маркировкаси қандай бўлиши кераклигини белгилайди, шунингдек, уни идентификациялаш, намуналарини танлаш ва синаш тартибини ҳам тартибга солади.
Регламентга амал қилиш устидан давлат назоратини Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, ватандошлар!
- 2026 йил 1 апрелгача маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни чакана савдода қандай реализация қилиш мумкин
- Ўзини ўзи банд қилганларнинг даромадига қандай солиқ солинади
- Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби
- Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини қандай тўлаш керак

- Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
- Меҳнат шартномаси меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа кимга ва қандай тўланади
- «Рақамли суд» қандай ишлайди
- Бухгалтер ишида сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкин