Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Қайта ташкил этиладиган ва тугатиладиган давлат корхоналарининг рўйхатлари тасдиқланди

05.04.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2023 йилдаги “Давлат муассасалари вa давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 24.03.2023 йилдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарорига мувофиқ:

  • Давлат муассасаси ва масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;
  • Қайта ташкил этиш орқали филиалга айлантириладиган давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;
  • Қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати тасдиқланди.

 

Ушбу корхона ва муассасаларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.