Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ аҳолиси учун – «Обод қишлоқ» давлат дастури

02.04.2018

 

Дастурнинг ўзи Президентнинг 29.03.2018 йилдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган, Президентнинг 29.03.2018 йилдаги ПҚ-3630-сон қарори билан эса 2018 йилда уни амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланган. Ҳужжатлар Президентнинг расмий сайтида иловаларсиз жойлаштирилган. 

 

Дастурнинг устувор йўналишлари

 

Салмоқли демографик, меҳнат ва иқтисодий салоҳият жамланган қишлоқ жойларда мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми яшаши қайд этилди. Шунга қарамасдан, улар учун барча зарур шароитлар яратиб берилмаган, турмуш даражаси ва сифатини оширишга етарлича эътибор қаратилмаган. Хусусан, деҳқон ва фермерларнинг ҳаётий-маиший эҳтиёжлари тўлиқ таъминланмаган.

 

Вазиятни тубдан ўзгартириш ҳамда қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури қабул қилинди. Қуйидагилар унинг устувор мақсадлари этиб белгиланди:

1) аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш, қишлоқларни туман маркази билан боғлайдиган йўлларни қуриш, автобус қатновини йўлга қўйиш;

2) қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария иншоотлари ва ирригация тизимларини барпо этиш, транспорт тўхташ бекатларини қуриш;

3) электр таъминотини яхшилаш, алоқа тизимини модернизация қилиш, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш;

4) ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматларни тубдан яхшилашга эътибор қаратиш, бунда боғча, мактаб ва оилавий поликлиникаларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

5) бозор инфратузилмаси объектларини ва сервис шохобчаларини, жумладан, ҳаммом ва кичик бозор шохобчаларини барпо этиш;

6) уй-жойларни таъмирлашда хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш, авваламбор, қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш, муҳтож оилалар учун ҳомийлар ва иш берувчи корхоналар маблағлари ҳисобидан уй қуриб бериш (таъмирлаш) ва бошқалар. 

 

Чора-тадбирларни амалга ошириш учун жойларда мақсадли жамғармалар ва махсус штаблар ташкил этилмоқда

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод қишлоқ» жамғармалари қўйилган вазифалар молиялаштирилишини таъминлайдилар. Улар бюджет, тармоқ корхоналарининг маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грантлари, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари, хашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар, «Маҳалла» жамғармасининг ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига шакллантирилади. 

 

Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишлар бўйича буюртмачи этиб белгиланган. Ишларни ташкил этиш ва уларни бошқариш мақсадида ҳар бир қишлоқ кесимида туман сектори раҳбари бошчилигидаги махсус штаблар ташкил этилади. Улар зиммасига янги иш ўринларини ташкил этиш, ишларнинг молиялаштириладиган қисми бўйича мавжуд барча имкониятларни жалб этиш, шу жумладан, солиқ йиғилувчанлигини ва қўшимча аниқланадиган манбалардан маҳаллий бюджет даромадини ошириш вазифаси юклатилади.

 

Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари учун – арзон газ ва электр энергияси

 

Объектларни сифатли ва арзон қурилиш материаллари билан таъминлаш мақсадида металл прокати ва цемент етказиб берувчи корхоналар, норуда материаллари, ғишт, темир-бетон маҳсулотлари, эшик, дераза ромлари, лок-бўёқ, шифер ва шу каби бошқа асосий турдаги маҳаллий қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар рағбатлантирилади.

 

Уларга газ ва электр энергияси жорий йилнинг 1 майидан бошлаб аҳоли учун белгиланган нархларда етказиб берилади. Шунингдек қишлоқларда бажарилаётган ишларни қурилиш материаллари ва жиҳозлари билан таъминлаш учун савдо шохобчалари, фирма дўконлари иши ташкил этилади.

 

Белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул вазирлик ҳамда идораларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум