Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун кредитлар бўйича ставка ўзгарди

05.10.2015

Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 сентябрда 1675-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Агар илгари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта ва ғалла етиштириш харажатлари учун кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси 3 фоиз миқдорида белгиланган бўлса, эндиликда пахта ҳосилини етиштириш харажатлари учун имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида, ғалла ҳосилини етиштириш харажатлари учун эса йиллик 5 фоиз миқдорида белгиланди. Аввалгидек, кўрсатилган фоизларнинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.

 

Ҳужжатга бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 5 октябрдаги 39-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16