Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига - қўшимча вазифалар, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” тугатилади

10.09.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан 9 сентябрь куни озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлаш тўғрисидаги қарор имзоланди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш;
  • маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;
  • мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари – янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш;
  • озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;
  • замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш.

 

Уларни самарали амалга ошириш учун вазирлик марказий аппаратида Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилади (Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси негизида). Унга бошлиқ -   вазир ўринбосари раҳбарлик қилади. Бошқарув ходимларининг сони 12 та  бирликдан иборат бўлиб, улардан 8 таси – қўшимча киритилади.

 

Биз Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (Жамғарма) маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм унга ўтказилади. Ўз навбатида, Жамғарма қуйидаги харажатларни молиялаштиради:

  • озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг ТИАни тайёрлаш ва шакллантирилаётган янги истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50%ини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50%ни, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш.

 

Шунингдек, ҳужжат билан 2016 йилда ташкил этилган “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКни тугатиш назарда тутилган. Унинг ҳузурида фаолият кўрсатган Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармасининг тугатиш якунларига кўра қолдиқ маблағлари Жамғармага ўтказилади. Молия вазирлиги сут маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш учун ҳукумат кафолати остида жалб этилган ХМИ ва хорижий банклар олдидаги тугатилаётган компаниянинг қарз маблағларини сўндиради.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб борилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асос бўлади. Шунингдек, соҳага доир йўналишлар (мутахассисликлар) бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг амалиётларини ўташ объектлари тўғрисидаги маълумотлар базаси ҳам шакллантирилади. Ушбу мақсадларда озиқ-овқат технологиялари соҳасида замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи корхона, ташкилотлар ва муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилади.

 

Олег Заманов.