Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан махсус Марказ шуғулланади

09.08.2017

 

Президент 4.08.2017 йилдаги ПФ-5134-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг янгиланган вазифалари ва ишининг асосий йўналишлари белгиланди. Бундан ташқари, вазирлик тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

 

Биринчидан, аввал Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги тармоқлари муаммоларини ҳал қилиш бўйича кенгашлар тугатилди.

 

Иккинчидан, вазирлик ҳузурида Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази ташкил этилди. У қарз битимлари ва Президентнинг тегишли қарорлари билан назарда тутилган ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда тегишли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича гуруҳлар негизида ташкил этилади.

 

Унинг вазифалари:

 

  • чет эл инвестициялари, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб этишда иштирок этиш, лойиҳа бошқаруви тамойилларига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;
  • белгиланган тартибда ўз вақтида тендер (танлов) савдолари ўтказилишини, контрактлар тузилишини, уларнинг  ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
  • миллий қонунчилик, халқаро қоидалар ва тегишли халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукумати молия ташкилотларининг тартиб-таомилларига мувофиқ тузилган контрактлар бўйича асбоб-ускуналар, материаллар етказиб берилиши ва ишлар ва хизматлар бажарилиши мониторингини юритиш.

 

Учинчидан, Қуйи Сирдарё, Қуйи Амударё ва Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари негизида Қуйи Сирдарё, Сирдарё-Зарафшон, Қуйи Амударё, Амударё сўл соҳили, Зарафшон ва Қуйи Зарафшон  ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари барпо этилмоқда.

 

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қошида туманлар ирригация бўлимлари ташкил этилаётир. Уларга туманлар аҳамиятидаги ирригация объектларининг бир қисми ирригация тизимлари бошқармаларининг тегишли штат бирликлари билан бирга ўтади.

 

Тўртинчидан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва тизим органлари  ўртасида бошқарув, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ходимларни қайта тақсимлаш амалга оширилди.

 

Бешинчидан, лавозимни эгаллашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича  ўринбосари бир вақтда Қорақалпоғистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири  ҳисобланади;
  • вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосарлари – вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиқлари;
  • туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқлари  -  туманлар (Қувасой ш.) ҳокимлари ўринбосарлари;
  • Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи – Қорақалпоғистон  Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари;
  • ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиқлари – вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари;
  • ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қошидаги бўлимлар бошлиқлари – туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқлари ҳисобланади.

 

Олтинчидан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг  Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Моддий-техника базасини ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий қилиш ва ходимларни рағбатлантириш жамғармасига айлантирилди.

 

Жамғарма маблағларининг шаклланиш манбалари:

 

  • вазирлик таркибига кирадиган ташкилотларнинг шартнома асосида ажратмалари;
  • фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларнинг уларга қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида илм-фан, техника ва илмий асосланган ресурстежайдиган технологияларни  тарғиб қилиш ва жорий этиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ихтиёрий ажратмалари;
  • уруғчилик субъектларига ажратиладиган махсус устамалар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро грантлар, техник кўмаклашиш воситалари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум