Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун – имтиёзли кредитлар, солиқ ва божхона преференциялари

27.04.2018

 

Президентнинг 26.04.2018 йилдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Мажбурий аъзолик ва бадаллар миқдори белгиланди

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши  (Кенгаш) ташкил этилган. 2018 йил 1 июлдан бошлаб барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг унга аъзолиги мажбурий,  томорқа ер эгаларининг аъзолиги эса – ихтиёрий бўлади.


Бунда фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман бўлинмаси Кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади.

 

Кенгашга аъзолик бадаллари қуйидагича белгиланди:

  • пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 % миқдорида;
  • бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5%и миқдорида;
  • деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун Кенгашга аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда.

 

Кенгашга аъзолик бадалларини ўтказиб беришнинг аниқ тартиби 2 ой муддатда тасдиқланади.

 

Ваколатлар кенгайтирилди

 


Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • уйма-уй юриш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини даврий мониторинг қилиб бориш;

 

  • Кенгаш аъзолари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тегишли ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар бериш;

 

  • туман ҳокимларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг тегишли ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ер қонунчилигига мувофиқ тугатиш зарурлиги тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифлар киритиш.

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

 

У юридик шахс мақоми билан Кенгаш ҳузурида ташкил этилди. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва маблағлардан фойдаланиш йўналишлари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаралсин).

 

Шакллантириш манбалари

Маблағлардан фойдаланиш йўналишлари  

Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан 350 миллиард сўм ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 150 миллиард сўм миқдорида ажратиладиган бир марталик беғараз молиявий ёрдам

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йилгача имтиёзли давр билан 2%лик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7% ставкада кредитлар бериш учун “Микрокредитбанк” АТБ, “Агробанк” АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига ресурслар жойлаштириш

Аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10%и

Тижорат банклари орқали Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида 2% банк маржасини ҳисобга олган ҳолда “Томорқа хизмати” МЧЖ, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва транспортларини сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш

Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари

Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш

Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, маблағларни депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар

Айланма маблағларга муҳтож бўлган “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг устав фондини 25%дан кам бўлмаган миқдорда шакллантириш

Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Фермер, деҳқон хўжаликларига ва томорқа ерларини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа йўналишлар

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобига етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозор нархлари бўйича харид қилади. Бироқ деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва “Томорқа хизмати” МЧЖлар ўзларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бошқа шахсларга ҳам сотишлари мумкин.

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилди


Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари) озод қилинади.

 

“Томорқа хизмати” МЧЖ ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа ер эгалари – жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида ЖШДС ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинади.

 

Янгидан ташкил этилган Жамғарма барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан тўлиқ озод этилди. “Томорқа хизмати” МЧЖлар эса давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилди.

 

Бундан ташқари, 2018 йил 1 июлдан бошлаб:

  • деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига ЭКИҲнинг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади;
  • Кенгаш тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланади;
  • фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов 5% миқдорида тўланади.

Субсидиялар ва грантлар - бандликка кўмаклашиш жамғармасидан

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун ЭКИҲнинг 3 дан 10 баробаригача бўлган миқдорда субсидиялар беради. Бунинг учун “Томорқа хизмати” МЧЖ, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда томорқа ер эгалари ўртасида уч томонлама шартномалар тузилади.

 

Шунингдек у касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун грантлар ажратади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов.



[1] Мамлакатимизнинг барча қишлоқ туманларида ташкил этилган ва асосий вазифалари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва сотишда амалий кўмак берадиган ташкилотлар.  

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум