Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ жойлари қандай ривожлантирилади

02.04.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.03.2024 йилдаги ПҚ-141- сонли “Ислом тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ  жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

 

Қишлоқ аҳоли пунктларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида (ИТБ) 2023 йил 26 апрелда 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 260 млн АҚШ доллари миқдорида Ҳадли келишув ва Агентлик келишуви имзоланган.

 

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Лойиҳани амалга ошириш даврида масъул ижро этувчи органнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатади. Лойиҳанинг умумий қиймати 293,5 млн АҚШ долларига тенг, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши 33,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.

 

Лойиҳа Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг 21 та туманидаги 157 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 5 йил давомида (2024-2028 йиллар) амалга оширилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБтомонидан ажратилган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Сублойиҳаларни лойиҳаловчи ва пудрат ишларини амалга оширувчи ташкилотларни танлаб олиш ИТБ талаблари асосида ва ушбу талабларга зид бўлмаган давлат харидлари тўғрисидаги тартиб-таомиллар асосида очиқ ва шаффоф усулда амалга оширилади.

 

Танланган қишлоқларда зарурий сублойиҳалар аниқлангандан сўнг, ҳар бир вилоят бўйича амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан белгиланган тартибда техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилади ва экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.

 

Лойиҳани амалга оширишда Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари қошидаги "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКлари буюртмачи ҳисобланади.

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

● ҳосил бўладиган қўшилган ҚҚС суммаси Лойиҳа доирасида иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

● олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

● донорнинг қарзларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ (устама) ва фоизлар, хизмат кўрсатганлик учун ҳақ ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● "Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;

● Лойиҳаининг ҳудудлар кесимида асосий техник-иқтисодий параметрлари ;

● ИТБ томонидан ажратилган маблағларни бўлиб тўлаш прогноз жадвали.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум