Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ меҳнаткашлари тақдирланди

12.12.2017

 

Президентнинг 7.12.2017 йилдаги  «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони  имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 25.08.2017 йилдаги ЎРҚ-438-сон Қонун билан декабрь ойининг иккинчи якшанба куни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни деб белгиланган.


Ҳужжат билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвонлари берилиши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, фуқаролардан бир гуруҳи  «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати» ҳамда «Дўстлик» ордени, шунингдек, «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

 

Маълумот учун: Давлат мукофотларига сазовор бўлган шахслар бирйўла пул мукофотлари билан тақдирланади, хусусан:

  •  «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланганлар – ЭКИҲнинг 45 баравари;
  •  «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланганлар – ЭКИҲнинг 40 баравари;
  • «Дўстлик» ордени билан тақдирланганлар – ЭКИҲнинг 30 баравари;
  •  «Шуҳрат» медали билан тақдирланганлар ЭКИҲнинг 5 баравари.

 

Олег Заманов, 

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум